Бепул кўмаклашиш хизмати

+998 (99) 880 90 00

 

Рус

О Компании

5000+

Карта эгалари

350+

Дўкон ва муассасалар

1000000+

Сўмни бир йилда иқтисод қилиш имконияти

Биз ҳақимизда

«MERCI MEDIA» МЧЖ компанияси «CITYCARD» универсал дисконт тизимини тақдим қилади. Биз харидорларни рағбатлантириш тизимини жорий қилган компанияларни бирлаштириб улар учун платформа тақдим қилдик, бунда улар ўзлари тўғрисида маълумот жойлаштириш ва карта эгаларига тақдим қилишлари мумкин бўлган  имкониятлар ҳақида маълум қилиш имкониятига эга бўладилар.

Компания фаолияти харидор ва сотувчининг икки томонлама фойдасига асосланган. Карта эгалари ўз харидларини тежамкорлик билан амалга ошириш имкониятига эга бўлсалар, савдо корхоналари эса бунинг эвазига янги харидорлар оқимига эга бўладилар ва илгари жалб қилган мижоздарини сақлаб қоладилар. Биз CITY CARD эгаларига ҳаммабоп рағбатлантириш, тақдирлаш ва мукофотлаш дастурларини тақдим қилмоқдамиз.

Бу қандай ишлайди?

Бизнинг ҳамкоримиз бўлган хизмат ёки товарларни сотувчи компания маълум бир турдаги лоялликни тақдим қилади (тўпланувчи ёки дисконт). CITY CARDнинг харидор-эгаси таклиф қилинаётган хизмат ёки товарни сотиб олишда чегирмага эга бўлади ва шунинг ҳисобига пулини тежаб қолади.

Фарқи

Мамлакатимизда одатий бўлиб қолган “бир лаҳзада содир бўладиган” савдони рағбатлантириш акцияларидан арқли равишда, CITY CARD давомий фойдага эга бўлиш имконини беради. Купон бўйича чегирмалар ҳақидаги сайтлар фақатгина бошланғич ижабий ўсишга эриша олади холос, ва у фойдали таклиф якунланиши биланоқ тугайди. Биз эса узоқ муддатли ўзаро фойдали “сотувчи-харидор” муносабатларини  таклиф қиламиз ва Тошкент шаҳрида турли соҳаларда (деярли барча соҳалар) фаолият юритаётган компанияларда чегирмалар тақдим қиламиз, бу компаниялар сони эса кун сайин ошиб бормоқда.

City Card эгаси қандай нафга эга бўлади?

Кенг қамровли ҳамкорлик тармоғи ҳисобига универсал дискрнт карта эгаси ойлик харажатларини 5%дан 50%гача тежаш имконига эга бўлади. Бор-йўғи битта картага бўлиш карта эгасига товар ва хизматларни чегирма асосида сотиб олиш, компания томонидан ўтказилаётган акцияларда иштирок этиш, бонуслар ва совғаларга эга бўлиш имконини беради.

Ҳамкор компания қандай манфаатга эга?

Биз уларнинг хизмат ва товарларини реклама қиламиз ва савдосини илгари сурамиз, янги мижозларни жалб қиламиз ва компания илгари жалб қилган мижозларниларни сақлаймиз, компания ўз дисконт карталарини ишлаб чиқаришда тежаб қолади.

Келгусидачи?

Бизнинг режаларимиз карта эгаларининг улкан аудиториясини яратиш ва ҳамкорлик тармоғини бутун Ўзбекистон бўйлаб кенгайтириш.